21:37 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
761 0 0

Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси Боб Уэйтон ўзининг узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди. Куни кеча Боб Уэйтон 111 ёшни қаршилади.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси Боб Уэйтон ўзининг узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар қилди.

Куни кеча Боб Уэйтон 111 ёшни қаршилади. Унинг сўзларига кўра, у қўлдан келгунча ўлимга чап бериб келгани туфайли шу ёшгача умр кўриб келмоқда.

“Мен ҳам бошқалар каби шамоллаш, грипп, безгак касаллигига чалинганман. Мен икки марта жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирдим”, - дейди Уэйтон.

У қийинчиликларга қарши курашчи, ҳаётга ташна бўлмаганида, аллақачон бу оламни тарк этган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Бўтқа ва севимли иш ҳам катта ёрдам беради”, - дея таъкидлади Боб.

Собиқ ўқитувчи ва муҳандис Уэйтон ҳозиргача ёғочдан майда-чуйда буюмлар ясайди ва уларнинг сотиб кун кўради. Уэйтон ўзи учун егуликларни ўзи тайёрлайди ва аравача "Боб, 111 ёш" ёзуви билан озиқ-овқат дўконига бориб келади.

Бобнинг икки ўғли, бир қизи, 10 нафар набира ва 25 нафар эвараси бор. Узоқ умр кўрган отахон диққат марказида бўлишни ёқтирмаслиги тан олди. У ҳатто қиролича Элизавета II дан унинг туғилган куни муносабати билан табрик хатларини жўнатмасликни сўраган.

Қалампирни хуш кўрувчилар узоқ умр кўришади(ми)?

Бобнинг айтишига кўра, 111 ёшда “тўхтамоқчи” бўлган, чунки шу ёшга киришнинг ўзи кифоя. Бироқ, эндиликда келажак ҳақида хаёл сурмоқда.

Асосий мавзулар