15:40 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Влюбленные на берегу Черного моря

Хитойлик 19 та қизни бошини айлантириб, уларнинг миллионлари билан қочиб кетишга уринди

© Sputnik / Михаил Мордасов
Дунёда
Ҳавола олиш
653 0 0

Эркак икки йил ичида алдов йўли билан ўзининг “маҳбубаларидан” йирик миқдорда пул ундиришга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳри полицияси икки йил давомида ўзи бадавлат қилиб кўрсатиб, бир вақтнинг ўзида 19 та қиз билан учрашиб юрган бир эркакни қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Sina-Henan ахборот порталига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, қизларнинг тўрт нафари ундан фарзанд кўрган, яна икки нафари эса айни дамда ҳомиладор.

Аёлларга суяги йўқ хитойлик айёрлик билан қизларнинг йирик миқдордаги пулларини қўлга киритган. Тань узоқ муддат давомида ўзини бадавлат одамнинг ўғли ёки аспирантурада таҳсил олаётган “бойвачча” сифатида кўрсатиб келишга муваффақ бўлган. Ўзи эса сохта бренд либосларини кийиб, жабрдийда қизларга ҳам қимматбаҳо, бироқ сохта совғалар бериб келган. Тань ўз қурбонларини интернетдаги танишув сайтлари орқали қидириб топган. Бир неча учрашувдан сўнг қизлар ҳақиқатдан ҳам унинг шириндан-шакар сўзларига маҳлиё бўлиб, ишқ савдосига мубтало бўлишган.

Жабрдийда қизларнинг бирини айтишига кўра, Тань уни бошини айлантириб, бирга яшашга кўндирган. Бир қанча вақт ўтгандан кейин “севгилиси” ундан бошқа кишилар ҳисобига унча катта миқдорда бўлмаган маблағни ўтказишини илтимос қилади. Аввалига эркак олган пулларини ҳамиша қайтарган. Бироқ вақт ўтиши билан катта миқдорда пул олиб, қайтаришни хаёлига ҳам келтирмаган. Шунингдек, танишларидан унга қарзга пул олиб беришни талаб қила бошлаган. Ҳеч нарсадан гумон қилмаган соддадил қиз унинг талабларини бажарган, чунки бу вақтга келиб улар фарзандли бўлишган эди. Қизнинг эса унга турмушга чиқишига асло шубҳаси бўлмаган.

Ушбу ҳолат ўтган йилнинг декабр ойигача давом этган. Эркак уйга келмай қўйганидан ва унинг иккита автомобилини ўғирлаб кетганидан кейин қиз товламачининг тузоғига илинганини англаб етади. Бироқ энди кеч бўлган эди. Чунки бу вақтга келиб қизнинг қарзи 160 минг юань (23 минг доллар)га етган эди.

Шунга қарамасдан қиз полицияга мурожаат қилмайди, у ўзини шахсий текширувини ўтказишга қарор қилади. Эркакнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари қизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан рўйхатга олинган эди. Шу боис қиз паролларни қайта тиклаб, ёри, аслида, нима ишлар билан шуғулланиб юрганини тушуниб етади.

Шундан сўнг қиз бир дақиқани ҳам зое кетказмай, полицияга ариза билан мурожаат қилади. Қизнинг аризаси асосида иш олиб борган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари мазкур шахснинг шунга ўхшаш ўнлаб фирибгарликни содир этганини аниқлашади.

Таъкидланишича, эркак икки йил ичида алдов йўли билан ўзининг “маҳбубаларидан” миллион юань (148,7 минг доллар) ундиришга муваффақ бўлган.

Жорий йилнинг март ойи охирида эркак қўлга олинди ва у барча қилишини тан олди. Унинг журналистларга маълум қилишича, 2017 йилда ишидан айрилганидан сўнг шу йўсинда пул ишлаб топишга аҳд қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳоли фуқароларни интернет орқали танишишда ҳушёр бўлишга чақирди.

Асосий мавзулар