13:32 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Избиение женщины из народа ачех по законам шариата

Бруней султонлигида гомосексуализм ва зино учун ўлим жазоси кучга кирди

© AFP 2019 / Chaideer Mahyuddin
Дунёда
Ҳавола олиш
199320

Жаҳоннинг машҳур кишилари жиноят кодексига киритилган ушбу қўшимчалар учун Бруней султони Ҳассанал Болкиахга қарашли отелларга бойкот эълон қилишга чақирмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Брунейда эр(хотин)га қилинган хиёнат ва гомосексуал алоқалар учун тошбўрон қилиш орқали ўлимга маҳкум этиш тўғрисида шариат қонунлари кучга кирди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берди.

Шунингдек, ўғрилик учун жазонинг янги тури - қўл-оёқлар ампутацияси жорий этилмоқда.

Душанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қиролликни "шафқатсиз қонунларни" жорий этмасликка чақирди. Унинг фикрича, акс ҳолда бу "Бруней аҳолиси учун инсон ҳуқуқлари соҳасида жиддий орқага қайтиш бўлишини" англатади.

Британиялик санъаткор Элтон Жон ва америкалик актёр ҳамда режиссёр Жорж Клуни жиноий кодексга киритилган ушбу қўшимчалар учун Бруней султони Ҳассанал Болкиахга қарашли отелларга бойкот эълон қилишга чақирмоқда.

Бруней султонлиги БМТнинг зўравонлик, ва бошқа инсонийликка зид бўлган, шафқатсиз ёки инсон шаънини ерга урувчи турдаги жазо турларига қарши Конвенциясини имзолаган, аммо ратификация қилмаган.

Мамлакат қонунлари ўлим жазосини назарда тутса-да, амалиётда бу кам амалга оширилади: охирги марта олий жазо наркотиклар билан боғлиқ жиноят учун 2017 йилда қўлланилган.

Асосий мавзулар