19:02 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Ҳаммаси энди бошланади: Порошенко Зеленскийнинг чақириғини қабул қилди

© Foto : Studio Kvartal 95
Дунёда
Ҳавола олиш
406 0 0

Иккинчи турда 30,24 фоиз овоз тўплаган Владимир Зеленский ва 15,95 фоиз овоз тўплаган Пётр Порошенко президентлик курсиси учун ўзаро кураш олиб боришади.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко сайловларнинг биринчи тури ғолиби Владимир Зеленскийнинг дебатларни телестудияда эмас, балки стадионда ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Киев стадионда халқ олдида дебат ўтказиш сайловларнинг биринчи турида ғолиб бўлиб, иккинчи турга ўтган номзод Владимир Зеленский томонидан таклиф этилган эди. У Порошенкога ўйлаб кўриш учун 24 соат муҳлат берган эди.

“Илтимос, президент сайловлари ҳақидаги қонунда дебатлар ўтказиш тартиби ҳақида келтирилган жойни ўқиб олинг. Дебатлар Жамоатчилик телевидениеси базасида ўтказилиб, ўн миллионлаб кишилар учун барча телеканалларда трансляция қилиниши мумкин. Майли, стадионда бўлса стадионда бўлақолсин. Мен сизни кутаман, Владимир Александрович”, — дея мурожаат қилган Порошенко Twitter саҳифасида.

Қонунга биноан, теледебатлар жума, 19 апрель куни бўлиб ўтиши лозим.

Украина президенти сайловларининг иккинчи тури ўтказилади

Украина президенти сайловлари 31 март куни ўтказилди. Украина МСКнинг маълумотларига кўра, биринчи турда ғолибликни қўлга киритиш учун кураш олиб борган номзодлардан ҳеч қайсиси етарлича овоз тўплай олмаган. Шунинг учун сайловларнинг иккинчи тури 21 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган. Иккинчи турда 30,24 фоиз овоз тўплаган Владимир Зеленский ва 15,95 фоиз овоз тўплаган Пётр Порошенко президентлик курсиси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Украина президенти сайловида актёр Зеленский етакчилик қилмоқда

Асосий мавзулар