12:04 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

“Остонада, йўқ, Нур-Остонада”: Қозоғистонлик амалдор пойтахт номида адашиб кетди – видео

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
359 0 0

Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, пойтахт номида адашиб кетди.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, пойтахт номида адашиб кетди. Бу ҳақда Sputnik Казахстан хабар қилмоқда.

“Олмаота, Остона шаҳарларида ....а, яъни, Нур-Остонада... йўқ, Нур-Султонда, кечирасиз”, - деб адашиб кетгани учун узр сўради молия вазирининг ўринбосари.

Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар ушбу ҳолатни тўғри қабул қилишди ва вазир ўринбосарини англашилмовчилик учун айблашмади. Айримлари ўзлари ҳам бу номга ҳалигача ўргана олишмаётганликларини қайд этишди.

Қозоғистон пойтахти Остона янги президент Касим-Жомарт Токаевнинг ташаббуси билан 23 март куни Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб қайта номланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонани Нур-Султон деб ўзгартириш – бу техник ўзгартиришлар, улар қўшимча маблағ талаб қилинмаслиги ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар