01:45 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон фуқароларига телеэфир орқали мурожаат қилади

© Sputnik / Григорий Сысоев
Дунёда
Ҳавола олиш
139 0 0

Мурожаат мавзуси маълум қилинмаяпти, бироқ, сиёсатчилар ва журналистларнинг фикрига кўра, президент муддатидан аввал сайловлар ўтказишни эълон қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев фуқароларга мамлакат телеканаллари орқали мурожаат қилади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарининг илк мурожаати мамлакат телеканалларида сешанба, 9 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да жонли эфирга узатилади.

Мурожаат мавзуси маълум қилинмаяпти, бироқ, сиёсатчилар ва журналистларнинг фикрига кўра, президент муддатидан аввал сайловлар ўтказишни эълон қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради. 

Қозоғистонда навбатдаги президент сайлови 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар