22:01 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Порошенко Путин билан бўлган плакат учун узр сўради

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
1040 0 0

Украинанинг кўп шаҳарларида Порошенко ва Путин тасвирланган плакатлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг “Ёки Порошенко, ёки Путин” деб номланган сайловолди шиори муваффақиятсиз бўлганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Украина раҳбари унинг Россияга қарши бўлган плакатларини президентлик пойгаси етакчиси Владимир Зеленский билан боғлаган украиналиклардан кечирим сўради.

“Мен Зеленскийни Путиннинг агенти эканликда айбламайман. Кимдир буни шундай тушунган бўлса, мен узр сўрайман”, - деган Порошенко ICTV телеканали эфири чоғида.

Бундан ташқари, Порошенко унинг кампанияси Украина президенти сайловларининг иккинчи турида, эҳтимол, “хатоликларга йўл қўйганини” тан олди.

Аввалроқ Украинанинг кўп шаҳарларида Порошенко ва Путин тасвирланган плакатлар пайдо бўлди. Шунингдек, плакатларда “21 апрель – ҳал қилувчи сайлов” деб ёзилган эди.

Ҳаммаси энди бошланади: Порошенко Зеленскийнинг чақириғини қабул қилди

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти сайловлари 31 март куни ўтказилди. Украина МСКнинг маълумотларига кўра, биринчи турда ғолибликни қўлга киритиш учун кураш олиб борган номзодлардан ҳеч қайсиси етарлича овоз тўплай олмаган. Шунинг учун сайловларнинг иккинчи тури 21 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган. Иккинчи турда 30,24 фоиз овоз тўплаган Владимир Зеленский ва 15,95 фоиз овоз тўплаган Пётр Порошенко президентлик курсиси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Порошенко спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга таҳлил топширди

Асосий мавзулар