19:05 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Путин таржимонини “бандит” деб атади

© Sputnik / Михаил Климентьев
Дунёда
Ҳавола олиш
749 0 0

Владимир Путин “Арктика – мулоқот майдони” форуми доирасида Швеция бош вазири Стефан Леван билан суҳбатлашди.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Швеция бош вазири Стефан Леван билан суҳбатлашаётган вақтда унинг сўзлари хато таржима қилган таржимон устидан ҳазил қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Путин Швеция инвесторлари томонидан Россия иқтисодиётига беш миллиард инвестиция киритилгани ҳақида гапираётиб, уларни “дўстлар” деб атади.

Таржимон эса бу сўзни “ҳамкорлар” деб таржима қилди: “Мен дўстлар дедим, у эса ҳамкорлар деб таржима қилди. Бандит”, - дея ҳазил қилган Россия давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Путин билан бўлган плакат учун узр сўрагани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар