11:57 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Подготовка к открытию Рогунской ГЭС в Таджикистане

Тожикистон Жаҳон банкидан ёрдам сўрамоқда

Sputnik / Amir Isaev
Дунёда
Ҳавола олиш
399 0 0

Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун Жаҳон банкидан хорижий инвестициялар жалб қилишда ёрдам кўрсатишни сўради.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун Жаҳон банкидан хорижий инвестициялар жалб қилишда ёрдам кўрсатишни сўради.

Тожикистон Миллий банки матбуот хизматининг хабар қилишича, Тожикистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев Жаҳон банки катта иқтисодчиси Гоар Гулуман ва халқаро молия институтининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Питер Олтерс билан учрашувда чоғида ушбу илтимосни баён этган.

На стройплощадке Рогунской ГЭС
Пресс-служба президента Таджикистана

Хабарда ёзилишича, Гоар Гулуман 1 апрелдан 10 апрелгача хизмат сафари билан  Тожикистонда бўлган.
Учрашувда Нуралиев Роғун ГЭСи “минтақа давлатларини арзон электр энергия билан таъминлаш йўлида” муҳим минтақавий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. У Жаҳон банки вакилларига мурожаат қилиб, Роғун гидроузели қурилиши бўйича лойиҳани ҳаётга татбиқ этишда хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳисса қўшишга чақирган.

Тожикистон ҳозирга қадар Роғун ГЭСни асосан ўз маблағлари ҳисобига қуриб келган. Тожикистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 2 миллиард 100 миллион сомоний (222 миллион доллар) ажратилади. Ўтган йили 4,7 миллиард сомоний гидро электр станцияни қуришга кетди, улардан 3,4 миллиарди - бюджет маблағлари, қолган қисми эса 2018 йилга Тожикистонга ажратилган евробондлардан олинди.

2017 йилнинг сентябрида Тожикистон АҚШдаги жаҳон бозорида 500 миллион долларга тенг давлат маблағларининг биринчи партиясини муваффақиятли сотган эди. Шу билан бирга облигацияларнинг фойда фоизи йилига 7,125 фоизни ташкил қилди. Мамлакат ичкарисида сотилган Роғун ГЭСи акцияларидан тушган маблағлар 980 миллион сомонини ташкил қилди. Бу маблағларнинг катта қисми ГЭС учун жиҳозлар сотиб олишга сарфланган. Акция ва евробондлар сотувидан тушган барча маблағлар, республика бюджетидан ажратилган пуллар билан қўшиб ҳисоблаганда умумий қиймати 24 миллиард сомони Роғун ГЭСи тўғони қурилиши ва жиҳозлар сотиб олишга сарф этилди.

Эмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС
Официальная страница пресс-службы президента РТ в Facebook

Роғун гидроэлектростанцияси – Вахш дарёсидаги 9-чи каскада ГЭС ҳисобланади. У Душанбедан 110 км шарқда жойлашган. ГЭС лойиҳаси бўйича у 6 та агрегатдан иборат, ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил қилади.  Станция тош-қуйма тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. У дунёда бундай турдаги ГЭСлар орасида энг баланд бўлади. Лойиҳа бўйича станция қуввати 3600 МВт  ташкил қилиб, у Марказий Осиёда энг йирик ГЭС бўлади.

2018 йилнинг 16 ноябрда ишга туширилган Роғун ГЭСи 2019 йил 1 январгача 90,3 миллион кВт.с электр энергия ишлаб чиқарди.

Шунингдек, Роғун ГЭС иккинчи гидроагрегати 2019 йил апрель ойида ишга туширилиши режалаштирилган эди.

Асосий мавзулар