00:23 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Суданда давлат тўнтариши содир бўлди - ОАВ

Фото: alhadath
Дунёда
Ҳавола олиш
201 0 0

Хартумдаги халқаро ОАВ мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Судан армияси Умар ал-Баширни лавозимидан четлаштириш ва ҳукуматни тарқатиб юборишга қарор қилди.

РИА Новостининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, Судан ҳарбийлари мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири ва бир қатор амалдорларни ҳибсга олган.

Таъкидланишича, йириклиги бўйича иккинчи бўлган Омдурман шаҳридаги давлат телерадиокомпанияси биносини бир гуруҳ ҳарбийлар эгаллаб олган. Кўчалар ҳарбийлар билан тўлиб кетган.

Хартум халқаро аэропорти ёпилган. Шунингдек, президентнинг соқчиси ва мамлакатнинг собиқ вазири Али Усмон Таҳа қўлга олингани ҳақида хабарлар мавжуд.

Мамлакатдаги оммавий қаршиликлар ўтган йилнинг декабрь ойидан буён давом этиб келмоқда. Ал-Башир Африкада энг узоқ раҳбарлик қилган президентдир. Судан президенти лавозимини 1993 йил октябрдан бери эгаллаб келмоқда. Февлраль ойида Умар ал-Башир ҳукуматни тарқатиб юбориб, мамлакатда бир йиллик муддатга фавқулодда вазият ҳолатини жорий этган эди.

Асосий мавзулар