13:47 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Қозоғистон президенти ўзи тасвирланган билбордлар ўрнатилишини кескин танқид қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
176 0 0

Маълум бўлишича, Токаевга унинг сурати тасвирланган 14 та билборд ўрнатилгани хабар қилинади.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев унинг сурати тасвирланган кўплаб билбордлар ўрнатилишига ўз муносабатини билдириб, уларни ўринсиз маъмурий жонкуярлик деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, президентга Қозоғистоннинг Оқ тоғ (Актау) шаҳрида унинг сурати тасвирланган 14 та билборд ўрнатилгани хабар қилинади.

“Буни мутлақо ўринсиз деб ҳисоблайман, мен бу каби тарғиботга муҳтож эмасман. Бунақанги маъмурий жонкуярликнинг кимга кераги бор? ”, - деган президент.

Шунингдек, Токаев барча ҳокимларга билбордларда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев раҳбарлиги остида мамлакат эришган ютуқлар намойиш қилишини лозимлиги бўйича топшириқлар берган.

Қозоғистонни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди. Бунга қадар мамлакат парламенти сенатининг раиси бўлган Касим-Жомарт Токаев давлат раҳбари лавозимига таийнланди.

9 апрель куни Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Касим-Жомарт Токаев 2019 йил 14 апрель куни икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар