00:20 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Покистонда теракт: камида 16 киши қурбон бўлди

Фото: AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
144 0 0

Ҳукумат маълумотларига кўра, портлаш қурбонлари сони ошиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Покистоннинг Кветта шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 30 киши эса тан жароҳати олди.

GeoTV телеканалининг хабар қилишича, ҳодиса жума куни шаҳар бозорида қўлбола портлаш мосламаси ҳаракатга келгани туфайли содир бўлган.

Ҳозирда теракт содир этилган ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган ва қутқарув хизмати иш олиб бормоқда. 

Ҳукумат маълумотларига кўра, портлаш қурбонлари сони ошиши мумкин.

Асосий мавзулар