19:56 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68

Украина телеканали Порошенкони судга беради

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
675 0 0

Александр Ткаченко таъкидига кўра, Порошенко давлат раҳбари мавқеидан фойдаланиб, эфирга таклифсиз “шармандаларча бостириб кирган”.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Украинанинг 1+1 канали Украина президенти Пётр Порошенко устидан судга ариза билан мурожаат қилади. Бу ҳақда медиагуруҳ бош директори Александр Ткаченко Fаcеbook᾽да маълум қилган. РИА Новости хабарига асосан.

Маълум бўлишича, Пётр Порошенко телеканал студиясига огоҳлантирмасдан кириб келган.

Александр Ткаченко таъкидига кўра, Порошенко давлат раҳбари мавқеидан фойдаланиб, эфирга таклифсиз “шармандаларча бостириб кирган”. Бошловчининг студиядаги ўринлардан бирини эгаллашни сўраб қилган таклифини эътиборсиз қолдирган.

Шундан сўнг президент аввалига дастур меҳмонлари, кейин эса телефон орқали ўзининг рақиби, президентликка даъвогар номзод Владимир Зеленский билан жанжаллашган.

Ткаченко президент Порошенко устидан судга шикоят қилишини маълум қилиб, жавобини душанба куни кутинг, дея ёзган.

Украина президенти сайловлари 31 март куни ўтказилди. Украина МСКнинг маълумотларига кўра, биринчи турда ғолибликни қўлга киритиш учун кураш олиб борган номзодлардан ҳеч қайсиси етарлича овоз тўплай олмаган. Шунинг учун сайловларнинг иккинчи тури 21 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган. Иккинчи турда 30,24 фоиз овоз тўплаган Владимир Зеленский ва 15,95 фоиз овоз тўплаган Пётр Порошенко президентлик курсиси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Порошенко спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга таҳлил топширди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Путин билан бўлган плакат учун узр сўрагани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар