10:42 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

АҚШда қотил-беланчаклар савдодан қайтариб олинмоқда

© CPSC
Дунёда
Ҳавола олиш
531 0 0

АҚШда 30 дан ортиқ чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган “Fisher-Price” беланчаклари савдодан қайтариб олинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. АҚШда болалар маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Fisher-Price” компаниясининг “Rock ‘n Play” беланчаклари савдодан қайтариб олинади, деб хабар қилди АҚШнинг истеъмол товарлари хавфсизлиги комиссияси.

Хабарда айтилишига кўра, 2009 йилда ушбу беланчаклар савдога чиқарилган кундан бошлаб 30дан ортиқ болалар ўзлимига сабаб бўлган. Чақалоқлар беланчакда қорни билан ёки ёни билан ётган ҳолда вафот этган.

“Компания айни дамда савдода бўлган 4,7 миллионга яқин маҳсулотларини қайтариб олиши керак. Агар сизда ана шундай беланчак бўлса, ундан фойдаланишни  дарҳол тўхтатинг ва уни ишлаб чиқарувчига қайтариш чораларини кўринг ”, - дейилган хабарда.  

Маълумот учун, Fisher-Price окмпанияси маҳсулотлари Россия ва МДҲ ҳудудида ҳам кенг сотилади. Юқорида қайд этилган беланчаклар савдо марказларида $ 40 дан $ 149 бўлган нархларда сотилган. Беланчаклар Хитойда ишлаб чиқарилган.

Асосий мавзулар