23:50 17 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68

"Мисс Россия - 2019" танловида ким ғолиб бўлди – энг ёрқин суратлар

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
1544 0 0

Танловнинг энг катта мукофоти рассом, саёҳатчи ва шоирага насиб қилди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. "Мисс Россия 2019" унвони Азов шаҳрида туғилган Алина Санькога насиб қилди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар қилди.

Танловнинг финал босқичи "Барвиха Luxury Village" концерт залида ўтказилди.

Энг таниқли мусобақалардан бири бўлган “Мисс Россия” гўзаллик танлови Россия Мадания вазирлиги кўмаги остида ўтказилмоқда.

Алина Санькога оқ тилладан тайёрланган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож ҳамда 3 миллион рубл пул мукофоти билан тақдирланди.  

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Финал конкурса «Мисс Россия 2019»

Шу билан бирга, финал иштирокчиси Россия номидан халқаро гўзаллик танловларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Алина Санько 20 ёшда, у рассомлик, шеърият ва саёҳат қилишни яхши кўради.

Биринчи вице-мисс унвони екатеринбурглик Арина Веринага берилди. Иккинчи вице-мисс унвони татарстонлик Ралина Арабовага тақдим этилди. Иккала гўзалга дунёнинг исталган мамлакатида таҳсил олиш учун грандлар совға қилинди.

Тантанали маросимда “Евровидение” халқаро танловида Россия номидан чиқадиган хонанда Сергей Лазарев чиқиш қилди.

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Финал конкурса «Мисс Россия 2019»

Маросимни “Мисс Россия 2007” ғолиби Ксения Сухинова ва телебошловчи Максим Привалов олиб бордилар.

Асосий мавзулар