12:55 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34

Жинсий тажовуз ва туҳмат: ўзбекистонлик дизайнер собиқ йигитидан 10 млн доллар талаб қилди

© Фото: anastasia_vitkina / instagram
Дунёда
Ҳавола олиш
1454 0 0

Собиқ севишганлар квартирада бирга ижарада туришган. Кейинчалик улар орасида низо чиқиб, бир-бирини калтаклашади. Жуфтлик бир вақтнинг ўзида полиция чақиради. Ҳозирги вақтда суд баҳси давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Дизайнер Анастасия Виткина собиқ йигити Бенджамин Беналлулдан йирик миқдордаги компенсация тўловини талаб қилмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Ўз навбатида Беналлул Виткинани маиший зўравонлик учун ҳисбга олинишига эришди.   

Виткина – Ўзбекистон фуқароси, Россияда яшаган, 2010-2012 йилларда актёр Джими Керри билан ишқий муносабатда бўлгани учун ОАВлар эътиборига тушган.

2012 йилда Керри Виткинага турмушга чиқишга таклиф қилган, бироқ кейинчалик тўй бекор қилинди.

Виткина ва Беналлул 2016-2017 йилда ишқий муносабатда бўлишган. Бугунги кунда эса аёл собиқ севгилисини ўзига нисбатан жинсий тажовуз, қасддан судлов таъқиби, ноқонуний озодликдан маҳрум этиш ва маънавий зиён етказиш, туҳмат қилишда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виткина 2017 йил февралда Беналлул билан можародан сўнг ҳибсга олинди. Унга нисбатан маиший зўравонлик содир этиш бўйича иш қўзғатилди. Кейинчалик суд ишни тўхтатди.

Виткинанинг адвокатлари тайёрлаган даъво аризасида айтилишича, аслида Виткина Беналлулдан жабр кўрган.

Асосий мавзулар