06:44 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Телеканал Russia Today

Суриялик журналист номидаги мукофотга аризалар қабул қилиш бошланди

© Sputnik / Евгений Биятов
Дунёда
Ҳавола олиш
35 0 0

Суриялик журналист Халед ал-Хатиб номидаги халқаро мукофотга аризалар қабул қилина бошланди.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Russia Today телеканали Халед аль-Хатиб номидаги халқро мукофотга аризалар қабул қилиш бошланганини эълон қилди.

“RT телеканали Khaled Alkhateb Memorial Awards номидаги – халқаро мукофотга аризалар қабул қилишни бошлади. Ушбу мукофот можаролар бўлаётган ҳудудлардан энг яхши материал тайёрлаган журналистга берилади. Мукофот RT билан ҳамкорлик қилган ва Сурияда қурбон бўлган журналист Халед аль-Хатиб хотирасига бағишланган. 2019 йилда ушбу танлов иккинчи бор ўтказилмоқда”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, мукофотлар учта алоҳида тоифаларга бўлинган: “Можаро ҳудудида суратга олинган энг яхши иш: Узун видео”,  “Можаро ҳудудида суратга олинган энг яхши иш: Қисқа видео”,  “Можаро ҳудудида суратга олинган энг яхши иш: матн” каби алоиҳда тоифалар бор.

Ўтган йили илк бор таъсис этилган танловда 20та мамлакатдан материаллар юборилган эди. Мукофотлар Сурияда ИД террорчилари қувилганидан кейинги ҳолат ҳақида репортаж тайёрлаган Ироқ ва Ирландиялик журналистларга берилган эди. Ундан ташқари  Сингапурлик журналист Филиппин жанубида жангарилар эгаллаб олган Марави шаҳри ҳақидаги репортажи учун ҳам мукофот олган эди.

Шунингдек россиялик журналистлар Ирада Зейналова ва Евгений Поддубний ҳам мукофотга сазовор бўлишган эди.

Танлов ғолиблари 30 июль – 25 ёшли журналист Халед ал-Хатиб қурбон бўлган куни эълон қилинади.

Халед ал-Хатиб 2017 йилда Суриянинг Хомс вилоятида жангарилар ўққа тутиши оқибатида қурбон бўлган эди. Ўз репортажларида у Сурия ҳукумат қўшинларининг жангарилар билан олиб борган жанглари ҳақида ҳикоя қилиб берар эди.

2018 йилда Россия президнти Владимир Путин Халед ал-Хатибни “Жасурслик учун” медали билан тақдирлаш ҳақида қарор имзолади. Ушбу медал  унинг оила аъзоларига биринчи Khaled Alkhateb Memorial Awards танловида тақдим этилган эди.

Асосий мавзулар