17:04 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Известный актер Бурак Озчивит впервые стал отцом

Бурак Ўзчивитнинг ўғлига хонадон совға қилингани рад этилди

© Facebook
Дунёда
Ҳавола олиш
210 0 0

Bizning Uylar Development компанияси Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига хонадон совға қилинганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Bizning Uylar Development компанияси реклама юзи бўлган Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига хонадон совға қилинганлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда компания расмий Instagram саҳифасида расмий хабарни эълон қилди.

“Бурак Ўзчивит совға олиш учун ҳеч қандай талаб қўймаган ва компаниямизда бундай турдаги совға бериш масалалари муҳокама қилинмаган”, – дейилади расмий хабарда

Эслатиб ўтамиз, кеча қатор турк ва ўзбек ОАВларида Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Асосий мавзулар