Боливия гўзали ғолиблик унвонидан маҳрум бўлди - фото

© AFP 2023 / LILLIAN SUWANRUMPHAПобедительница конкурса красоты "Мисс Боливия — 2018" Джойс Прадо
Победительница конкурса красоты Мисс Боливия — 2018 Джойс Прадо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боливия гўзали Жойс Прадо ғолиблик унвонидан маҳрум этилди.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. “Мисс Боливия-2018” гўзаллик танлови ғолибаси Жойс Прадо ҳомиладорлиги учун унвонидан маҳрум этилди, деб хабар қилди Newshub.

Танлов ташкилотчилари айтишича, Жойс шартнома шартларини бузган. Шартларга кўра, танлов ғолибаси турмушга чиқмаслиги ва ҳомиладор бўлмаслиги керак.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Joyce Prado Ribera (@joyceprado97)

“Мен дунёда энг бахтли аёлман, чунки менинг ҳаётим муҳаббатга тўлган. Бизда ҳаётининг энг ажойиб даври бошланмоқда”, - деб ёзган Жойс Instagramда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Joyce Prado Ribera (@joyceprado97)

Эслатиб ўтамиз, "Москва гўзали-2018" танлов ғолибаси Алеся Семеренко ҳам унвон ва тождан маҳрум қилинганди. 

Танлов ташкилотчилари гўзални унвондан маҳрум қилиш сабабларига изоҳ берар эканлар, Семеренко шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармагани ва танлов ғолибаси учун мажбурий бўлган тадбирларда умуман кўриниш бермаганини айтишган эди.

Бундан ташқари, “Украина гўзали – 2018” ғолиби Вероника Дидусенко ҳам танлов қоидаларини бузганлиги учун унвондан маҳрум этилганди.

Танлов қатнашчилар турмушга чиқмаган ва фарзанди бўлмаслиги керак. Украина гўзали ўзи ҳақида нотўғри маълумотларни берган.

Янгиликлар лентаси
0