19:34 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Палочки для еды

Хитойда ота бир коса лағмон учун қизини гаровга қолдирди

© Foto: pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
45310

Хитойда ота бир коса лағмон учун икки ёшли қизини гаровга қолдирди.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Хитойнинг Гуандун провинциясидаги ошхоналарнинг бирида ота икки ёшли қизини гаров сифатида қолдириб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, эркак олти юань (57 руль)турадиган бир коса лағмон сотиб олиш пул етмаган. Шунда у тамаддихона эгасига қизини гаров сифатида қолдиришини ва уни олиб кетиш учун эртага келишини маълум қилиб, ошхонани тарк этади.   

Қизча отаси ортидан эргашишга ҳаракат қилади, бироқ эркак қизни ортга қайтаради. Бола йиғлашни бошлайди.

Тамаддихона ишчилари қизалоқни ошхонага олиб кириб, унга сут беришади. Шундан сўнг полицияга хабар қилишади.

Бир неча соатдан сўнг ота қайтади, лекин болани топа олмайди ва полицияга хабар берилгани учун ошхона эгасига бақиришни бошлайди.

“Эркак қизимни ташлаб кетмоқчи эмас эдим, шунчаки нақд пул топиш учун кетгандим деб туриб олди. Аммо бу иш кўп вақтни олди, чунки унинг мопеди аккумулятори ўтириб қолган ва уни заряд қилдиришга мажбур бўлган”, - деб хабар қилинди полицияда.

Асосий мавзулар