17:02 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Дунёнинг энг нуфузли кишилари кимлар?

© Sputnik / Алексей Филиппов
Дунёда
Ҳавола олиш
260 0 0

Time журнали нуфузли юзталикка Венесуэла мухолифати етакчиси, ўзини ноқонуний тарзда президент деб эълон қилган Хуан Гуаидони ҳам киритган.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Американинг Time нашри йиллик дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтингини эълон қилди.

Журнал бу йил энг нуфузли кишилар юзталигини “Титанлар”, “Новаторлар”, "Санъат арбоблари”, “Етакчилар” ва “Кумирлар” тоифаларига ажратган.

Жорий йилда “Етакчилар” (сиёсатчилар ва жамоат арбобларини) тоифасига АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раиси Си Цзиньпин, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу, Рим папаси Франциск, АҚШнинг “Россия иши” бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер ва бир қатор бошқа сиёсатчилар киритилган.

Журнал нуфузли юзталикка Венесуэла мухолифати етакчиси, ўзини ноқонуний тарзда  президент деб эълон қилган Хуан Гуаидони ҳам киритган.

Россия президенти Владимир Путин рўйхатга иккинчи йил киритилмаган. У 2018 йилгача ушбу журналнинг энг нуфузли кишилар қаторидан кўп маротаба ўрин олиб келган. 

Бошқа тоифалардан мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ, Facebook асосчиси Марк Цукерберг, актёр Рами Малек, актриса Эмилия Кларк, қўшиқчилар Ариана Гранде ва Тейлор Свифт, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама ва бир қатор бошқа машҳурлар ўрин олган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Mohamed Salah (@mosalah)

Time “Дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси” рейтингини илк бор 1999 йилда эълон қилган. 

Асосий мавзулар