16:37 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Алишер Усмонов Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингида юқорилади

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
189 0 0

Ўтган йили Алишер Усмонов 12,5 миллиард доллар бойлик билан Forbes рейтингининг 10-поғонасидан ўрин олган эди.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Forbes Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингини эълон қилди.

Таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Forbes янги талқинига кўра Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингида 9-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Алишер Усмонов 12,5 миллиард доллар бойлик билан ушбу рейтингнинг 10-поғонасидан ўрин олган эди.

Forbes янги рейтингига “Сибур” ва “Новатэк’нинг энг йирик акциядори Леонид Михельсон етакчилик қилган. Унинг бойлиги 24 миллиард долларга баҳоланган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин 21,3 млрд доллар ўрин олган. Бойлиги 20,7 миллиард долларга тенг бўлган “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси президенти Вагит Алекперов учинчи поғонани эгаллаган.

Илк ўнликка “Северсталь” директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов (20,5 миллиард доллар), “Новатэк” ва “Сибур” директорлар кенгаши аъзоси Геннадий Тимченко (20,1 миллиард доллар), “Интеррос” холдинги президенти Владимир Потанин (18,1 млрд доллар), LetterOne Holdings ва “Альфа-Групп” эгаларидан бири Михаил Фридман (15 миллиард доллар), СУЭК ва “Еврохим” эгаси Андрей Мельниченко (13,8 миллиард доллар), Роман Абрамович (12,4 миллиард доллар) киритилган.

Аввалроқ, Forbes эълон қилган 2018 йилда энг кўп даромадга эга бўлган россиялик миллиардерлар рўйхатида Алишер Усмонов 5-ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эдик. Алишер Усмонов 2018 йилда 1,1 миллиард доллар даромадга эга бўлган. Ушбу сумма “Металлоинвест”дан олинган дивидендлар ва Лондоннинг “Арсенал” футбол клубидаги улушнинг сотилиши натижасида ҳосил бўлган.

Асосий мавзулар