15:05 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Яқинда Тошкентга келган хонанда Димашнинг янги клипи намойиш қилинади

Sputnik
Дунёда
Ҳавола олиш
198 0 0

Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген “Чарчаган оққушлар муҳаббати” номли қўшиғига ишланган клип тақдимотини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Машҳур қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген “Чарчаган оққушлар муҳаббати” номли қўшиғига ишланган клип тақдимотини эълон қилди.

Димашнинг мухлислари клипни бугун, 18 апрел, Россиянинг МУЗ ТВ телеканалида, Москва вақти билан 19-00 да кўриши мумкин.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Димаш ҚҰДАЙБЕРГЕН (@kudaibergenov.dimash)

 

Хонанда ёзган пост бир соат ўтди, шу вақтда мингдан ортиқ мухлислар янги клипни интизорлик билан кутаётгани ҳақида изоҳ қолдиришди.

“Чарчаган оққушлар муҳаббати” қўшиғи

Қўшиқ муаллифи россиялик миллиардер ва шоир Михаил Гуцериев, қўшиққа мусиқани композитор Игорь Крутой ёзди. Клип режиссери украиналик клипмейкер, продюсер Алан Бадоев.

Видеоролик Испания ва Украинада тасвирга олинди. Клипни тасвирга олиш учун 70 дан ортиқ киши жалб қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда хонанда Димаш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида Димаш SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этганди.

“Димаш Кудайберген – Қозоғистоннинг довруғини дунёда достон қилаётган юлдуз. Турли давлатлардаги мухлислари унинг концертларида бўлиш ва ноёб овозини эшитишни истайди. Кеча Димаш Тошкентда SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этди ва ўзбек томошабинлари қалбини забт этди”, - деб ёзган президент Токаев ўзининг Instagram саҳифасида.  

Асосий мавзулар