Ўзбекистон илк бор халқаро Танк биатлонида иштирок этади

© Министерство обороныСоревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны
Соревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро танк биатлонида Ўзбекистон жамоасида 4та экипаж - 3та асосий ва 1та заҳира, иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Ўзбекистон 2019 йилда биринчи марта Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2019) доирасида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа – “Танк биатлони”да иштирок этади, деб  хабар қилмоқда Sputnik мухбири Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосан.  

“Ўтган йилги IV Халқаро армия ўйинларининг Танк биатлони йўналишида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар кузатувчи сифатида иштирок этган бўлса, жорий йилда 4 та танк экипажи (3 таси асосий ва 1 таси захира) билан Россияда ўтказиладиган ушбу мусобақада баҳслашади”, - дейилган хабарда.

Ушбу экипажлар 2019 йилнинг февраль-март ойларида “Чирчиқ” полигонида ўтказилган саралаш босқичи давомида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 4 та танк экипажи: танк командири, мўлжалга олувчи-оператор, механик ҳайдовчилар орасидан танлаб олинган.

Чемпионат мира по Танковому биатлону. Финал - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АрМИ-2019 ҳарбий ўйинларида иштирок этади

Ҳозирги вақтда улар Марказий ҳарбий округининг “Фориш” полигонида якка тартибда пойга ва эстафета турлари бўйича Т-72 танкларида интенсив амалий тайёргарликдан ўташяпти.

Ўзбекистон ҳарбийлари танк биатлони ўтган  йил биринчи марта иштирок этишган эди. Ўшанда Танк биатлонини ўтказиш учун халқаро стандартларга мос бўлган майдон – Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” полигонида бунёд этилиб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи мусобақа ташкил этилган эди.

Танк биатлони – танк экипажлари ўртасида танкни бошқариш ва унга ўрнатилган асосий ҳамда захира қуролларидан мўлжалга аниқ отиш бўйича амалий мусобақа ҳисобланади. У Халқаро армия ўйинлари (АрМИ) дастурига киритилган бўлиб, энг нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Хабарда айтилишига кўра, бу йил бешинчи марта ўтказилаётган Халқаро армия ўйинлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам бўлиб ўтади. Хусусан, 3-17 август кунлари бўлиб ўтадиган Ҳарбий-тиббий эстафета мусобақалари Ўзбекистонда ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0