21:20 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Кибербезопасность

Россияда янги қабул қилинган қонун Интернетни қандай ҳимоя қилади ?

© Flickr / Dennis Skley
Дунёда
Ҳавола олиш
203 0 0

Янги қонун Россия "Интернетдан ўчирилганда", Рунет мустақил ишлашда давом этиши учун асос яратади. Масалан, .ru миллий домени ўчирилганда .рф домени ишлашда давом этади.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Россия Федерация Кенгаши Рунетни мустақил ва барқарор ишлашга қаратилган қонун қабул қилди.

Сенаторлар Андрей Клишас, Людмила Бокова ва депутат Андрей Луговой томонидан ишлаб чиқилган қонунга асосан Интернетнинг Россияга таалуқли қисми (Рунет) мустақил ва барқарор ишлаши учун барча керакли инфратузилма яратилади.

Биринчидан - маршрутизация, яъни траффикни йўналтириш. Россия фойдаланувчиларига хорижий серверларга уланиш имконияти чекланса, Роскомнадзор траффикни марказлашган тартибда заҳира серверларига йўналтириши мумкин бўлади.

Бунинг учун алоқа операторлари ва интернет провайдерлар олдиндан тайёрланган траффик алмашиш нуқталари ҳақида хабардор қилинади. Траффик алмашиш нуқталари Алоқа вазирлиги ва Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан назорат қилинади.

Иккинчидан, алоқа операторлари траффик манбаини аниқлайдиган ускуналар ўрнатиб, таъқиқланган маълумот тарқатилаётган манбааларга киришни чеклашга мажбур бўлади.

Учинчидан, барча давлат органлари ва унитар корхоналар фуқаролар билан ёки ўзаро алоқа қилганда Россияда ишлаб чиқилган шифрлаш воситаларидан фойдаланга мажбур бўлади.

Тўртинчидан, Интернет ишлашига хавф туғилганда, барча муҳим интернет хизматлари заҳира серверларда ишлашни давом эттириши йўлга қўйилади. Биринчи навбатда бу банк хизматлари, давлат марказий ва муниципал хизматларидир.

Бешинчидан, барча муҳим интернет хизматлар, сайтлар миллий домен номлари (DNS) тизимига уланади. Шундай қилиб, хорижда жойлашган .ru миллий домени ўчирилганда -  .рф домени ишлашда давом этади.

Қонун муаллифларидан бири, сенатор Андрей Клишас айтишига қараганда, янги қонун АҚШ 2018 сентябрда қабул қилган агрессив характерли “АҚШ Миллий киберхавфсизлик стратегияси”га қарши ишлаб чиқилган.

Хитой Интернетига ўхшашми?

Кўпчиллик Россия томонидан ишлаб чиқилган ушбу қонунни Хитойда қабул қилинган интернетни назорат қилиш тизимига ўхшатди, лекин Роскомнадзор раҳбари ушбу фикрга қўшилмайди.

Александр Жаров айтишига қараганда Хитой Интернети “Оқ рўйхат” асосида ишлайди. Яъни фақат рухсат берилган сайтларга кириш мумкин, қолган барча сайтлар блок қилинади.

Россияда эса, бошидан барча сайтларга кириш рухсат берилган, фақат қонун асосида таъқиқланган ва “Қора рўйхатга” киритилган сайтлар блокланади.

Жаров айтишига қараганда, янги қонун Россияга Интернетни турли хавфлардан ҳимоя қилиш имконини беради. Масалан, ахборот дастлаб қаерда пайдо бўлиб, қайси серверлар орқали ҳаракатланаётганини назорат қилиш, DDoS ҳужумлар уюштирилса, улар қаердан амалга оширилаётганини кўриш имконини беради.

Янги қонун 2019 йилнинг 1 ноябридан кучга киради. Маҳаллий операторларга эса 2021 йилнинг 1 январига қадар керакли инфратузилмани тайёрлаш имкони берилади.

Асосий мавзулар