15:10 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Киев СССРда яратилган махфий кашфиётлар ҳақидаги шартномадан чиқди

© Sputnik / Stringer
Дунёда
Ҳавола олиш
546 0 0

1999 йилда имзоланган шартномага кўра МДҲ республикалари СССР даврида яратилган махфий кашфиётларнинг махфийлигини сақлаб қолишни ваъда беришган.  

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Украина Вазирлар Маҳкамаси Совет даврида яратилган махфий кашфиётлар ҳақидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарорни имзолади, РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу шартнома 1999 йилнинг 4 июнида имзоланган бўлиб, унга Украина, Россия, Белоруссия, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлишган эди.

Шартномага кўра томонлар “СССР даврида яратилган, ўз ихтиёрида бўлган махфий кашфиётларнинг махфийлигини сақлаб қолиш мажбуриятини олган” эди.

Бундан олдин эса, Украина президенти Пётр Порошенко Вазирлар маҳкамасига МДҲ таъсис органларидан расман чиқиш жараёнини бошлаш ҳақида топшириқ берган эди.

Ундан ташқари Порошенко “Киев МДҲ доирасида имзоланган барча шартномаларни диққат билан ўрганиб чиқиб, уларнинг миллий манфаатларга жавоб бермайдиганларидан чиқиши”ни эълон қилган эди.

2018 йилнинг август ойида МДҲдаги Украина ваколат органлари ёпилган ва мулоқот ушбу мамлакатнинг Минскдаги элчихонаси орқали олиб борилаётган эди.

Асосий мавзулар