11:11 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Мечеть Кул-Шариф – главная соборная мечеть Татарстана

Путин мусулмон давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Sputnik / Александр Вильф
Дунёда
Ҳавола олиш
71610

Россия президенти Владимир Путин “Россия – Ислом дунёси” саммитида сўзлаган нутқида, мусулмон мамлакатлар билан адолатли иқтисодий муносабатларнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Қозон шаҳрида XI-чи “Россия – Ислом дунёси” халқаро саммити ўтказилди. Унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этди.

Россия етакчиси ўз нутқида, мусулмон давлатлар билан иқтисодий муносабатлар тизимини янада адолатли ва ўзаро манфаатли қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Халқаро иқтисодий алоқалар тизимини қандай янада адолатли ва ўзаро манфаатли қилиш, буйруқбозлик ва адолатсиз рақобатдан холи қилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак”, - деди Россия президенти.

Путин саммитда иштирок этувчи давлатлар ўртасида савдо-инвестицион ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, кўплаб долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш борасида ўз фикрларини айтди.

© Sputnik / Максим Богодвид
IX Международный экономический саммит "Россия — Исламский мир: KazanSummit 2017". День первый

Эслатиб ўтамиз, “Қозон Экспо” кўргазма марказида “Россия- Ислом дунёси: KazanSummit” халқаро иқтисодий саммит доирасида Россияда энг йирик ҳалол саноати Russia Halal Expo 2019 халқаро кўргазмаси очилди.

Асосий мавзулар