22:27 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Казуар

АҚШда ўз эгасини ўлдириб қўйган дунёдаги энг хавфли қуш сотувга қўйилади

CC BY 2.0 / Paul IJsendoorn
Дунёда
Ҳавола олиш
934 0 0

Бир неча ҳафта илгари АҚШда ўз эгасини ўлдириб қўйган казуар зотли қуш аукционда сотилади.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Бир неча ҳафта илгари АҚШда ўз эгасини ўлдириб қўйган казуар зотли қуш аукционда сотилади. Бу ҳақда The New York Times хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, қуш эгаси Марвин Ахоснинг сўнгги истаги казуарни тирик қолдириб, фермасида бўлган бошқа экзотик ҳайвонлар: лемур, Ара тўтиқушлари, Эму туяқуши, ўйинқароқ маймун ва юзлаб бошқа ҳайвонлар билан бирга аукционда сотиш бўлган.

Дастлабки хабарларга қараганда, Gulf Coast Livestock Auction аукциони якшанба куни, 28 апрель куни Мексика кўрфази соҳилида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда казуар зотли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар қилган эдик. Бахтсиз ходиса Флорида штатида содир бўлган. Казуар қуши ўз эгаси 75 ёшли Марвин Ахосага ҳужум қилган. Йиртқич қуш Ахоса тўсатдан йиқилганда унга кучли зарба берган.

Маълумот учун, казуар дунёда энг хавфли қуш сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Бу қушнинг баландлиги икки метргача, оғирлиги эса 60 килога етиши мумкин. Қуш тирноғининг узунлиги 10 смгача бўлиши мумкин. Казуар ўзининг бақувват оёқлари билан жуда оғир зарба бериш имконига эга.

Асосий мавзулар