22:29 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Оглашение приговора Варваре Карауловой

Варвара Караулова озодликка чиқди

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Дунёда
Ҳавола олиш
78610

Вологда шаҳрининг суди Варвара Карауловани муддатидан аввал озод қилиш тўғрисида аризани қаноатлантирган.

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик уюшмасига қўшилмоқчи бўлган Варвара Караулова Вологда шаҳрида жойлашган колониядан озодликка чиқди.  РИА Новости хабарига асосан.

Вологод вилоятининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Олег Димони Карауловани кутиб олди. Колония ходимлари кузатуви остида улар тез машинага ўтиришди.

Караулова журналистлар билан суҳбатлашмади. Фақат бахтли эканлигини айтди.

Ўтган ҳафтада Вологда шаҳрининг суди Варвара Карауловани муддатидан аввал озод қилиш тўғрисида аризани қаноатлантирган эди.

Суд Карауловани жамиятдан ажратишга эҳтиёж қолмагани ҳақида хулосага келган.

Караулова иши

Варвара Караулова 2015 йил октябрь ойида ҳибсга олинган. Караулова иккинчи курс талабаси бўла туриб, ота-отасининг рухсатисиз Истанбулга кетган. У ерда Сурияга кетишга ҳаракат қилган россияликлар гуруҳи билан қўлга олинган.

Бошида Карауловага нисбатан жиноят ишини қўзғатмаслик ҳақида қарорга келинган. Бироқ кейинчалик у террорчилар билан алоқани давом эттираётгани маълум бўлди.

Судда Караулова қилган ишларидан пушаймон эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, у терактларни амалга оширишда иштирок этишни истамаган, фақат севгилиги олдига, унга турмушга чиқиш учун Сурияга борган.

2016 йилда “Ислом давлати” гуруҳига қўшилмоқчи бўлган Ломоносов номидаги Москва давлат университети собиқ талабаси 4,5 йил колонияга маҳкум этилганди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар