08:56 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

Қозоғистон президенти православ насронийларни Пасха билан табриклади

© Акорда
Дунёда
Ҳавола олиш
97 0 0

Қозоғистон президенти мамлакатда барча миллат ва элатлар, диний конфессиялар орасида тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сураётганини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев православ насронийларни Пасха байрами билан табриклади. Бу ҳақида Akorda хабар қилмоқда.

“Православ насронийларни Пасха байрами билан табриклайман! Ушбу кун инсонлар қалбини меҳр ва қувонч билан тўлдиради, олий қадриятлар,  маънавий етуклик ҳамда эзгу ишлар сари етаклайди”, - дейилган президент табрик сўзида.  

Тоқаев, шунингдек, Пасха байрами каби анъанавий урф-одатлар оила ўчоғининг муқаддаслиги, яқин кишиларга муҳаббат, меҳр-шафқат ва раҳмдиллик ҳис-туйғулари ҳақида эслатишини қайд этди.

“Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти – Елбасининг доно сиёсати туфайли – бизнинг мамлакатда барча миллат ва элатлар, диний конфессиялар орасида тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда.

Барча қозоғистонликлар ривожланиш ва гуллаб-яшнаш йўлида - якдил", - деб сўзларини якунлади Қозоғистон президенти.

Асосий мавзулар