Шри-Ланкада юзни ёпиб турувчи кийим кийиш тақиқланди

© AFP 2023 / MUSTAFA OZERМусульманка, архивное фото
Мусульманка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор президент томонидан хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Шри-Ланкада юзни ёпиб турувчи кийим кийиш тақиқланди. Бу ҳақда News 1st хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисена якшанба куни, 28 апрелда тегишли фармонни имзолаган. Фармонга кўра, юзни ёпиб турувчи кийимларни кийиш тақиқланади.

Портал маълумотларига қараганда, ушбу фармон 29 апрель куни қонуний кучга киради. Қарор давлат раҳбари томонидан хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган. Эндиликда фуқароларга шахсини аниқлашга тўсқинлик қилувчи кийим-кечакдан фойдаланиш тақиқланади.

Шри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка - Sputnik Ўзбекистон
“ИШИД” байроғи, худкуш-террорчилар ва портлашлар: Шри-Ланкада навбатдаги ҳужум

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Шри-Ланканинг шарқий қисмида уй портлагани ва воқеа жойида 15 нафар инсон, шулардан 6 та боланинг жасади топилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ҳужум остида қолган Шри-Ланка

Жорий йилнинг 21 апрель куни Шри-Ланкада католиклар Пасха байрам маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва меҳмонхоналарда, еттинчи оролнинг ғарбида ҳамда саккизинчи портлаш Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Борис Волхонский - Sputnik Ўзбекистон
Шри-Ланкадаги терактлар орқасида ким турибди – эксперт фикри

Маҳаллий ОАВларга қараганда, терактларни ҳудкуш-террорчилар томонидан содир этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 359 киши ҳалок бўлди, 500 киши жароҳатланди.

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Шри-Ланкадаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0