15:28 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Қарзингни тўлаб қўйиб, хотиржам яша – суд ижрочилари қўшиқ куйлади

© Sputnik / Александр Вильф
Дунёда
Ҳавола олиш
277 0 0

Суд ижрочилар фикрига кўра,  ушбу қўшиқ қарздорларни виждонини уйғотишга ва ўз қарзларини тўлашга ундаши керак.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Россиянинг Иркутск вилояти суд ижрочилари ходимлари қарзлар ундиришнинг ноодатий услубидан фойдаланишди. Россиялик “МИБчилар” қарздорларга қўшиқ билан мурожаат қилишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бугун аксарият одамлар муҳим маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали билиб олади. Улар орасида албатта видео шаклидаги маълумот жуда оммабоп. Биз, шундай ноодатий йўл билан – мусиқали клип ёрдамида, қарздорларга мурожаат қилиб, уларни ўз қарздорларни тўлашга ундашимиз мумкин деб қарор қилдик. Шунингдек, қўшиқни эшитган бошқа фуқаролар ҳам қарзлари бор ёки йўқлиги билан қизиқиб кўришлари ҳам мумкин”, -  дейди Иркутс Суд ижрочилари хизмати ходими.

Суд ижрочилар фикрига кўра,  ушбу қўшиқ қарздорларни виждонини уйғотишга ва ўз қарзларини тўлашга ундаши керак. Хусусан, қўшиқда қуйидаги сўзлар бор:

Қарзлар ошиб кетаверади,
Кутиб юрмай қарзларингни тўла.
Қарзингни тўлаб қўйиб,
Хотиржам яша.

Қўшиқ украиналик  KAZKA гуруҳининг "Плакала" қўшиғига кавер услубида яратилган. Уни Суд ижрочилик хизмати психиологи Анастасия Рыжова ижро этган.  YouTube хостингида жойлаштирилган видеони тез орада бир неча минг киши томоша қилган.

Асосий мавзулар