15:12 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

Меҳмонхона ходими Зеленскийнинг Туркияда дам олиш харажатларини маълум қилди

Компания "Леополис"
Дунёда
Ҳавола олиш
87210

Владимир Зеленский дам олгани учун Туркияга кетганини маълум қилди. У Бодрум шаҳрида жойлашган беш юлдузли меҳмонхонада тўхтади.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Президент сайловларида ғолиб бўлган Владимир Зеленский оиласи билан Бодрум шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхонада уч кунлик ҳордиқ учун 30 минг долларгача, парвозни ҳам ҳисобга олганда сиёсатчининг оиласи 33 минг долларгача харажат қилган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда меҳмонхона ходими РИА Новости мухбирига суҳбат чоғида маълум қилди.

Бундан аввал Зеленский дам олгани учун Туркияга кетганини маълум қилди. Зеленский Туркияда уч кун бўлди ва ҳозир Украинага қайтиб кетди.

Зеленский оиласи билан душанба куни Бодрумдаги беш юлдузли меҳмонхонадан кетди.

Шу билан бирга, президент вилласида дам олиши - мижозлар билан алоҳида тартибда ҳал қилишини сабабли меҳмонхона маъмурияти унинг нархини ошкор қилмади.  

“Одатда ҳозир виллалар 4 кишилик ҳафтасида 15 минг доллар атрофида туради, стандарт жойлар – 4,5 минг доллар”, - деб жавоб берди меҳмонхона ходими.

Яна иккита Туркия туристик агентликлари Туркияда бундай элит ҳордиқнинг нархи айтилмайди.

“Ҳеч ким телефон орқали нотаниш одамга бундай - президентлик люкс дам олиш жойлари ва нархлари ҳақида маълумот бермайди, бу тижорат сири ҳисобланади. Бундай элит жойлар мижозларга қараб сотилади: масалан, араб шейхлари ва рус олигархларга энг юқори нархларда сотилади. Агар машҳур одам келишни истаса, реклама учун меҳмонхона бепул жойлаштирилиши мумкин”, - деб маълум қилди туристик агентлик раҳбари.

Turkish Airlines авиакомпаниясида Киев-Бодрум-Киев йўналишида тўрт кишилик парвознинг нархи 2500-3000 долларни ташкил қилади (бизнес-класс).

Бундан аввал РИА Новости Зеленский Бодрум шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхонада тўхтагани ҳақида хабар берганди. Украинанинг янги сайланган президенти оиласи билан дам олиш даврида ОАВлардан тўлиқ ёпиқ режимда ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.

Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.

Асосий мавзулар