22:30 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53

Саакашвили Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
758 0 0

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Россия президенти Владимир Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Михаил Саакашвили Путин Киевни грузиялик сиёсатчига Украина фуқаролигини қайтаришга чақиргандан сўнг Россия унга қандай “жабр қилгани”ни ёдга олган.

© Sputnik / Алексей Дружинин

“Украинанинг бўлғуси президентига менга фуқаролик қайтарилишини ким маслаҳат бермоқда? Путинми? Бу 2017 йилдаги матбуот анжуманда Порошенкодан мени Украинадан чиқариб юборишни баралла талаб қилган (ва Порошенко буни бир ойдан кейин қилган) ўша Путин. Мен Порошенкодан 2014 йилда инаугурациясига мени таклиф қилмасликни айнан сиз талаб қилганингизни аниқ биламан”, - дея ёзган Саакашвили ўзининг Facebook᾽даги саҳифасида.

Шу билан бирга Саакашвили таъкидига кўра, Порошенконинг одамлари айрим воситачилар орқали Украинанинг бўлғуси президенти Владимир Зеленскийдан унга фуқароликни қайтармаслик ва Украинага киритмасликни талаб қилмоқда. 

Саакашвилининг маълум қилишича, Путин худди шундай талабни нафақат Грузияга, балки Туркия, Арманистон ва Озарбайжонга ҳам қўйган. Унинг маълумотларига кўра, Россия раҳбари Туркия президенти Эрдўған билан  2016 йилдаги саммитда айнан шуни муҳокама қилган.

“Энди бу сизнинг ишингизмас! Биз украиналиклар билан ўзимиз келишиб оламиз”, - дея ёзган собиқ президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийга мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни грузинлар, хусусан, Михаил Саакашвилидан бошлашни маслаҳат бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Саакашвили Грузияни 2013 йилда тарк этган. Грузияда унга нисбатан қатор жиноий ишлар қўзғатилган ва улардан баъзилари бўйича сиртдан қамоқ жазолари тайинланган. 2015 йил баҳорида Пётр Порошенко Саакашвилига Украина фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган. Аммо Саакашвили вилоятни ривожлантириш бўйича ваъдаларни бажармагани ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштириб юборгани учун Порошенко уни 2016 йил ноябрь ойидаёқ уни лавозимидан озод қилган.

Асосий мавзулар