16:04 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Ўзга сайёраликлар орамизда(ми)?

© Sputnik / Сергей Пятаков
Дунёда
Ҳавола олиш
2112 0 0

Оксфорд университети профессори ўзга сайёраликлар ҳақидаги янги маълумотларни ошкор қилди.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Оксфорд университети профессори Янг-хэ Чи ўзга сайёраликлар аллақачон одамлар орасида яшаб келаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар қилди.

Профессор сўзларига кўра, ўзга сайёраликлар одамлари билан жинсий яқинлик қилиб, янги интеллектуал гибрид ирқ яратишган. Унинг таъкидига кўра, бу ирқ эҳтимолий ядро уруши ва иқлимнинг глобал исиши шароитида омон қолиш учун лозим бўлади.

“Иқлим ўзгариши ва ўзга сайёраликлар ўғирлаши ўртасида яқин алоқа мавжуд”, - деган Янг-хэ Чи.

Профессорнинг маълум қилишича, Ер юзида ўзга сайёраликларнинг жами 4 та – баланд, кичкина, илон кўзли тангачали ва ҳашаротларга ўхшаш турлари мавжуд.

Янг-хэ Чининг айтишича, одамлар ўзга сайёраликларни ҳозирча ўзларининг ҳис қилиш органлари чеклангани туфайли кўришолмайди. Бироқ Ер юзига катта фалокат ёғилган вақтда ўзга сайёраликларни кўриш имкони бўлади.

Оксфорд университети профессори Янг-хэ Чи ўзининг ўзга сайёраликлар ҳақидаги китоблари ва илмий ишлари билан танилган.

Асосий мавзулар