“Ислом давлати”нинг Марказий Осиё жангариларига жавобгар бўлган бошлиқ йўқ қилинди

© AFP 2023 / FARSHAD USYANСотрудник сил безопасности Афганистана
Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг Афғонистон шимолида ва Марказий Осиё жангариларига раҳбарлик қилган шахс йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Афғон махсус кучлари “Ислом давлати”* террорчилик уюшмасининг Афғонистон шимолида ва Марказий Осиё жангариларига раҳбарлик қилган шахсни йўқ қилишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.    

Пассажиры и бортпроводница в самолете авиакомпании Аэрофлот во время полета. - Sputnik Ўзбекистон
Махачкала аэропортида икки нафар “Ислом давлати” уюшмаси террорчиси қўлга олинди

Операция жума куни кечаси амалга оширилди. Жангарилар етакчиси Муфти Ўзбек Афғонистон шимолий қисмида жангарилар фаолиятига жавобгар бўлган. Шунингдек, терактларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган.

Бундан ташқари, у Марказий Осиёда жаргариларининг таъминоти ва уларни молиялаштириш ишлари билан шуғулланган.  

Махсус кучлар Афғонистон шимолий-шарқий қисмида Баглан провинциясида яна уч нафар жангарини йўқ қилишди.

Тезкор тадбир давомида қурол-яроқ ва ҳарбий ускуналар аниқланган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0