20:08 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Участницы конкурса красоты

АҚШнинг энг гўзал аёли танланди - фотосуратлар

© Sputnik / Евгений Одиноков
Дунёда
Ҳавола олиш
148820

“Мисс АҚШ-2019” танловида турли касб эгалари, хусусан ўқитувчилар, ҳамширалар ва ҳатто ҳарбий аёллар ҳам қатнашди.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. “Мисс АҚШ - 2019” соврини Шимолий Каролинада истиқомат қилувчи 28 ёшли Чесли Кристга насиб қилди.

Бу ҳақда USA Today нашри хабар қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от B E L L E Z A S DE P A N A M A (@bellezasdepanama_)

Танлов Невада штатининг Рино шаҳрида ўтказилди.

Мамлакатнинг энг гўзал аёли танловида турли касб эгалари, хусусан ўқитувчилар, ҳамширалар ва ҳатто ҳарбий аёллар ҳам қатнашди.

Таъкидланишича, Крист адвокат бўлиб ишлайди, шунингдек, у Уэйк-Форест университетида олган MBA даражасига эга.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Cheslie Kryst, JD, MBA (@chesliekryst)

Шу билан бирга, Крист White Collar Glam мода блогининг асосчиси ҳам ҳисобланади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Cheslie Kryst, JD, MBA (@chesliekryst)

Гўзаллик танловида иккинчи ўрин Алеханда Гонсалес, учинчи ўрин Триане Браунга насиб қилди.

Шу йил апрел ойи ўрталарида Sputnik "Мисс Россия 2019" унвони Азов шаҳрида туғилган Алина Санькога насиб қилгани ҳақида хабар берганди.

Алина Санькога оқ тилладан тайёрланган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож ҳамда 3 миллион рубл пул мукофоти билан тақдирланди.  

© Sputnik / Ramil Sitdikov
Алина Санько во время выступления в финале конкурса "Мисс Россия 2019"

Шунингдек, Санькога Россия номидан халқаро гўзаллик танловларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Асосий мавзулар