13:21 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Следственный комитет сообщил о 41 погибшем в Шереметьево

Шереметьеводаги фожиа – авиаҳалокат асосий версиялари маълум қилинди

Стоп-кадр видео очевидца
Дунёда
Ҳавола олиш
Шереметьеводаги мудҳиш авиаҳалокат (8)
816 0 0

Авиаҳалокат 5 май куни содир бўлди, унда 41 киши ҳалок бўлди. 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Терговчилар Шереметьево аэропортида содир бўлган авиаҳалокатнинг бир нечта версиясини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренкога асосан хабар қилди.

Асосийлари – пилот, диспечерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги;  ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.

Таъкидланишича, Тергов қўмитаси раиси Александ Бастрикин Шереметьево аэропортида тезкор йиғилиш ўтказди.

Якшанба куни кечқурун Москва-Мурманск йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Sukhoi Superjet100 самолёти ҳалокатга учради.Парвознинг 28 дақиқасидан сўнг экипаж аэропортга фавқулодда қайтишга қарор қилди.

Ёмон об-ҳаво туфайли самолёт иккинчи уринишдан сўнг ерга қўнишга эришди.

Кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, двигателлари ёниб кетади.

Кейинчалик ёнғин самолётнинг қанот қисмига ўтади. Ҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.

Мурманск вилояти губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи Андрей Чибис вилоятда уч кунлик мотам эълон қилди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир миллион рубл, жабрланганларга 500 минг рубл берилади.

Фожиадан сўнг Тергов қўмитаси жиноят ишини қўзғатди. Бош вазир Дмитрий Медведев тергов ўтказиш бўйича давлат комиссиясини тузиш тўғрисида топшириқ берди.

Россия транспорт назорати давлат идораси “Аэрофлот”, Шереметьево аэропорти ҳамда ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш бўйича давлат корпорациясини режадан ташқари текширувдан ўтказади.

Мавзу:
Шереметьеводаги мудҳиш авиаҳалокат (8)

Асосий мавзулар