21:58 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53

Лавров CNN журналистига кескин жавоб қайтарди

© Sputnik / Евгений Одиноков
Дунёда
Ҳавола олиш
126200

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэлада содир бўлаётган воқеалар тўғрисида савол берган CNN телеканали журналистини тартибга чақириб қўйди.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэлада содир бўлаётган воқеалар тўғрисида савол берган CNN телеканали журналистини тартибга чақириб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

CNN телеканали журналисти Лавровдан Россиянинг “АҚШнинг Венесуэлага куч билан бостириб киришини” тўхтатиб қолиш учун бирор имкониятлари бор-йўқлиги ҳақида сўради.

“Баъзилар компаниянгизни “фейк ньюз” деб атайди, бироқ сиз ҳозир “фейк савол” беряпсиз”, - деди Россия ТИВ вазири.

Лавров ўзининг бу сўзлари билан АҚШ президенти Дональд Трампнинг телеканални ишончсиз хабарларни тарқатишда айблаб ёзган кўплаб твитлари ҳақида эслатиб ўтди.

Асосий мавзулар