Террорчи жангарилар Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум қилди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссийская боевая авиация на аэродроме "Хмеймим" в Сирии
Российская боевая авиация на аэродроме Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жангарилар Суриядаги Россия Хмеймим авиабазасига ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Жангарилар бир сутка ичида икки марта ракеталар билан Суриядаги Россия Хмеймим авиабазасига зарба берди.

Российские военные уничтожили условных террористов в горах Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида “жангарилар”ни йўқ қилди

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг вакили Виктор Купчишин брифингда маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ракета зарбалари шарқий томондан эрталаб ва кеч пайт амалга оширилди. Бу ҳудуд “Жабҳат ан-Нусра”* террорчи гуруҳи томонидан назорат қилинади.

“Авиабаза томон жами 36 та ракета учирилган. Жангарилар зарбаларни “пилотсиз” қурилмалар ёрдамида бошқаришган”, - деди Купчишин.

Ҳавога қарши мудофаа тизими ҳужумни қайтарди. Ҳужум оқибатида авиабаза ҳарбийлари орасида яраланган йўқ.

Россия ҳаво кучлари террорчиларнинг барча ракета отиш нуқталарини йўқ қилди.

Таъкидланишича, Россия ҳарбийларига Сурия армияси ёрдам берди.

Бундан ташқари, Идлиб ҳудудида вазият кескин ёмонлашди. Бир сутка ичида жангарилар Хама, Латакия ва Идлиб провинциясини артиллерия ёрдамида ўққа тутди. Айрим аҳоли пунктларига бир неча марта зарба берилди.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0