08:05 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Американский стратегический разведывательный БПЛА RQ-4 Global Hawk

АҚШнинг пилотсиз самолёти Қрим яқинида разведка ўтказди

© U.S. Air Force / Bobbi Zapka
Дунёда
Ҳавола олиш
618 0 0

АҚШнинг стратегик пилотсиз аппарати Қрим қирғоқлари яқинида пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. АҚШнинг стратегик пилотсиз RQ-4B-40 Global Hawk ВВС қурилмасини Қрим қирғоқлари яқинида кўришди. Бу ҳақда РИА Новости PlaneRadar асосан хабар қилди.

Портал маълумотларига кўра, 112048 рақамли пилотсиз қурилма Сицилия оролидаги Сигоелла авиабазадан учиб чиққан.

Москванинг вақти билан соат 13:00 да разведка ҳаво кемаси Донбассда пайдо бўлди. Кейинчалик Қора денгиз бўйлаб парвоз қилди.

Охирги вақтларда хорижий разведка самолётлари Россия чегаралари ва ҳарбий объектлар яқинида тез пайдо бўлмоқда. Улар Болтиқ денгизи, Қрим ва Краснодар вилояти, шунингдек, Суриядаги Россия ҳарбий база яқинида учмоқда.

Ўтган ойда АҚШнинг Boeing RC-135V радио разведка самолёти Россия чегараларига яқинлашганди. Самолёт Грециядаги Суда-Бей авиабазасидан осмонга кўтарилиб, Қрим қирғоқлари яқинида разведка қилди.  

Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтонни бундай операциялардан воз кечишга чақирганди, бироқ Пентагон буни рад этди.

Асосий мавзулар