21:17 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Лейла Кульжанова

Қозоғистонлик ишбилармон аёл “Коинот гўзали” танловида ғолиб бўлди

© Официальный сайт фестиваля UNIVERSE BEAUTY / Zhasulan Kassymbek
Дунёда
Ҳавола олиш
72030

Туркияда ўтказилган “Коинот гўзали 2019” танловида қозоғистонлик Лейла Кулжанова ғолиб бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik.  Ўттиз етти ёшли қозоғистонлик Лейла Кулжанова “Коинот гўзали” мукофотини қўлга киритди.

Universe Beauty 2019 гўзалик танлови Туркияда ўтказилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Кульжанова Лейла Владимировна (@leilakulzhanova_2609)

1-8 май кунлари ўтказилган танловда 20 дан ортиқ мамлакат иштирокчилари қатнашди.

Universe Beauty гўзалик, мода, истеъдод бўйича энг обрўли фестивал ҳисобланади.

Танловда турли давлатлардан халқаро танлов ғолиблари иштирок этади.

Танловнинг биринчи босқичида моделлар миллий ва спорт либосларда иштирок этишади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Конкурсы красоты, моделей (@worldbeauty_official)

Якуний босқичда танлов қатнашчилари кечки либосларда подиумга чиқишади.

Лейла Кулжанова  Қозоғистон Халқ банкининг "Халык-Life" суғурта шўба корхонасининг директори, шунингдек, Қозоғистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади.

Кулжанова иккита олий маълумотга эга  - юридик ва молия, кандидатлик диссертацияни ҳимоя қилган. Икки нафар фарзанди бор.  

Ўтган йили “Мисс Оила 2018” мукофотини қўлга киритган.

Асосий мавзулар