13:30 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Стюардесса проверяет багажные полки в салоне самолета Sukhoi Superjet 100

Самарага учган Sukhoi Superjet 100 самолёти Москвага қайтиб келди

© Sputnik / Александр Кряжев
Дунёда
Ҳавола олиш
15910

Самолёт Ново-Петрово аҳоли турар жойидан ўтаётган вақтда самолёт экипажи ортга қайтишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Москвадан Самарага учган Sukhoi Superjet 100 самолёти Шереметьево аэропортига қайтиб келди, бу ҳақда Flightradar хабар қилди.

Маълумотларга кўра, SSJ-100 самолёти Шереметьево аэропортидан соат 1:59 да учиб чиққан.  Бироқ, Владимирский вилоятининг Ново-Петрово аҳоли турар жойидан ўтаётган вақтда самолёт экипажи ортга қайтишга қарор қилди.

SU1206 рақамли рейс маҳаллий вақт билан соат 4:30да келиш керак бўлган. Аммо энди келиш вақти 1,5 соатга кечиктирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 май куни Москва-Мурманск йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Sukhoi Superjet100 самолёти ҳалокатга учради.

Парвознинг 28 дақиқасидан сўнг экипаж аэропортга фавқулодда қайтишга қарор қилди.

Ёмон об-ҳаво туфайли самолёт иккинчи уринишдан сўнг ерга қўнишга эришди.

Кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, самолёт двигателлари ёниб кетади.

Кейинчалик ёнғин тезлик билан самолётнинг қанот қисмига ўтади. Ҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.

Авиафалокат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Терговчилар Шереметьево аэропортида содир бўлган авиаҳалокатнинг бир нечта версияни кўриб чиқишмоқда. Асосийлари – пилот, диспетчерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги; ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.

Асосий мавзулар