10:15 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00

АҚШ давлат котиби Путин ва Лавров билан мулоқотни қандай баҳолади?

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
372 0 0

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Сочида Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Сочида Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан олиб борган музокараларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Таъкидланишича, Майк Помпео икки давлат муҳим масалаларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини эслатган.

“Бугунги учрашувлар олдинга ташланган ижобий одим бўлди. АҚШ ва Россия ўтмишда муҳим халқаро масалалар бўйича ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини намоён қилишди.  Биз Россияни икки давлат халқлари манфаатига мос тарзда ҳамкорлик қилишга чақирамиз”, - деб ёзган Помпео Twitter᾽даги саҳифасида.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Сочида Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди. Бу унинг Россияга АҚШ давлат котиби сифатидаги илк ташрифи бўлди. Помпео ушбу лавозимга 2018 йил март ойида тайинланган.

Асосий мавзулар