Эмомали Раҳмон Божхона ва Миллий банк раҳбариятини жазолади

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Божхона хизмати ва Миллий банк раҳбариятига ҳайфсан интизомий жазосини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон божхона хизмати ва миллий банк раҳбариятига ҳайфсан жазосини эълон қилди.

Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда амалдорларнинг даромади текширилади

“Давлат хизмати тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармагани учун божхона хизмати бошлиғи Каримзода Хуршедга, божхона хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Турсунзода Азимга, божхона хизмати бошлиғи ўринбосарлари Хурматзода Иззатуллога ва Шерализода Хуршедга ҳайфсан эълон қилинсин”, - дейилган президент фармойишида.

Бундан ташқари, президент Миллий банк раҳбари Жамшид Нурмахмадзода ва унинг ўринбосарлари Нуралиев Жамолиддин, Машрабзода Хамидулло Махмадулло ва Лола Салимовага ҳайфсан интизомий жазосини берди.

Ўтган ҳафтада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимлари билан йиғилиш ўтказганди.

Йиғилишда Раҳмон божхона хизмати ходимини сўроқ қилиб, унинг ёлғончи эканлигини фош қилди ва ишдан бўшатди.

Тожикистон президенти ушбу идораларда хизмат қилувчи ходимлар орасида коррупция ҳолатлари кўпайганини кўрсатиб ўтди.

Мазкур йўналишда тартиб ўрнатиш юзасидан мамлакат бош вазири Кохир Русулзодага топшириқ берилди.

Раҳмон бу тизимларни “элакдан ўтказиш” кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Амалдорларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузиш таклиф қилинди. Комиссия ходимларнинг даромад декларацияларига эътибор қаратади.

Тожикистон президенти сўзларига кўра, Коррупцияга қарши идора, Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Божхона хизмати ходимлари ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни яширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0