12:50 25 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Жених и невеста на бракосочетании

АҚШда тўй ва дафн маросимини бир вақтда ўтказмоқчи бўлган ёшлар танқидга учради

flickr.com/ ChuWeiHunG IPhoto
Дунёда
Ҳавола олиш
53910

Калифониялик севишганлар тўй ва дафн маросимини бир вақтда ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳолат интернет фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Калифорнияда истиқомат қилувчи ёш келин-куёв тўй ҳамда холасининг дафн маросимини бир вақтда ўтказишга қарор қилишди.

Улар бу ҳақда ижтимоий тармоқда пост қолдирдилар. Пост фойдаланувчиларнинг кескин танқидига нишон бўлди, деб хабар берди РИА Новости The Sun нашрига таянган ҳолда.

Севишган жуфтлик қариндошининг вафот қилгани учун қайғуда экани, бироқ ўз режаларини ўзгартиришни хоҳламаслигини маълум қилган.

“Биз барчамиз чуқур қайғудамиз, лекин келгуси ҳафтада тўйни бекор қилмаймиз, деб ваъда берамиз”, - деб ёзган ёшлар.

Уларнинг фикрича, дафн маросими катта харажат талаб этади, шу боис ёшлар висол кечасини марҳум холасини сўнгги манзилга кузатиш билан бирга нишонлашга қарор қилган.

Пост ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради.

Асосий мавзулар