07:16 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

“Разбор хоҳлайсанми?” – икки депутатнинг жанжали видеога олинди

© Sputnik / Алексей Даничев
Дунёда
Ҳавола олиш
509 0 0

Бишкек шаҳар кенешининг икки депутати хўжалик уй-жой коммунал масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида катта жанжал кўтаришди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Бишкек шаҳар кенешининг икки депутати хўжалик уй-жой коммунал масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида жанжаллашишди.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, жанжал депутат Канатбек Музуралиев ва комиссия раҳбари Жумабек Салимбеков ўртасида юзага келган.

Депутат Музуралиевни Салимбеков ёрдамчиси Павел Десятниковнинг депутатлар билан бир қаторда ўтириши жаҳлини чиқарган. Илгарироқ Десятников икки фуқароликда айбланиб, депутатлик мандатини топширишга мажбур бўлганди. Пойтахт депутати Десятников шаҳар кенеши аппарати ходимлари ўтирадиган жойга бориб ўтиришини талаб қилди.

“У ҳамкасбимиз эди, ҳурмат қиламан, лекин нега у бошқа жойда эмас, биз билан бирга бир стол атрофида ўтирибди? Нега комиссия раҳбари буни назорат қилмайди? Унинг депутатлар бир қаторда ўтиришга ҳаққи йўқ”, - дея эътироз билдирди Музуралиев.

Салимбеков ундан “жанжал уюштиришни хоҳлаяпсанми” деб сўрайди ва Десятниковни депутатлар билан бир стол атрофига ўтқазишга қарор қилиб, унга савол бериш ҳуқуқини берганини айтади. Музуралиевни бу жавоб қониқтирмайди. У депутат ёрдамчиси бошқа жойда ўтириши кераклиги ва савол беришга ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқлигини яна бир бор такрорлайди.

Салимбеков микрофонни ўчириб, ҳамкасбини “бас қилишга” ва “яна бошламасликка” чақиради.

Шундан сўнг улар баланд овозда суҳбатни давом эттиришади. Салимбеков Музуралиевни бу каби масалаларни ҳаммани ҳузурида эмас, балки танаффус пайтида ҳал қилиш кераклигини айтади.

Бошқа депутатлар жанжал қилаётган депутатларни тинчлантиришга уринишади. Салимбеков ҳамкасбларига “мавзуга оид” гапиришни таклиф қилади. Ғазаб отидан тушмаган Музуралиев унга ўзининг ёрдамчиларига “ақл ўргатишни” маслаҳат беради.

Асосий мавзулар