17:55 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
В Калифорнии истребитель ВВС США F-16 Fighting Falcon врезался в крышу склада.

АҚШда омборхона устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди – видео

KABC-TV via AP
Дунёда
Ҳавола олиш
357 0 0

Калифорнияда жойлашган омборхона биноси устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Калифорнияда жойлашган омборхона биноси устига F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Fox News нашри хабар қилди.

Воқеага гувоҳ бўлган одам ҳолатни камерага олиб, видео лавҳани интернетга жойлаштирди.

​Таъкидланишича, F-16 самолёти ўқув машғулотларини якунлаб, авиабаза томон ҳаракатланаётган бўлган. Қўниш вақтида қирувчи самолётда гидротизим ишдан чиққан.  

Ҳозирча номаълум сабабларга кўра, самолёт катта автотрасса яқинида жойлашган омборхона биноси устига қулаб кетган.

Қирувчи самолётни бошқараётган учувчи катапульта қилиб, омон қолган.

Учувчи шифохонага ётқизилди, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Асосий мавзулар