08:21 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Митинг ЛГБТ-сообщества

Тайвань Осиёда биринчи бўлиб бир жинсли никоҳларга рухсат берди

© Sputnik / Анатолий Медведь
Дунёда
Ҳавола олиш
112701

Орол ҳукумати бу таъқиқни никоҳ фақатгина эркак ва аёл ўртасида тузилиши мумкинлиги кўрсатилган қонун билан изоҳлашган. Тайваннинг 1,1 минг аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров эса фуқароларнинг ярмидан кўпи (сўровда қатнашганларнинг 46,3%и) бир жинсли никоҳни ёқлашларини кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Тайвань праламенти иккинчи ўқишда бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонунчилик лойиҳасини маъқуллади. Агар ҳужжат учинчи ўқишда ҳам маъқулланса, Тайвань Осиёда биринчи бўлиб бир жинсли никоҳларга рухсат берилган регионга айланади, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь парламентнинг ушбу қарорини ҳақиқий тенглик сари катта қадам, дея баҳолаган.

"Биз ҳақиқий тенглик сари катта қадамни ташладик ва Тайванни янада яхшироқ бўлишига эришдик", - деб ёзган Цай Инвэнь ўзининг Twitter даги саҳифасида.

REGNUM ахборот агентлиги хабарида айтилишича, мамлакат қонунчилик органида ушбу ҳужжат муҳокама қилинаётган вақтда, кучли ёғингарчиликка қарамай, парламент биноси олдида мингга яқин ЛГБТ-фаоллари тўпланган.

 

Бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш масаласи 2013 йилда кўтарилган. Ўшанда тайваньлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири бўлган эркакка жинсдоши билан никоҳни қайд этиш таъқиқланган, деб ёзади нашр.

Орол ҳукумати бу таъқиқни никоҳ фақатгина эркак ва аёл ўртасида тузилиши мумкинлиги кўрсатилган қонун билан изоҳлашган. Тайваннинг 1,1 минг аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров эса фуқароларнинг ярмидан кўпи (сўровда қатнашганларнинг 46,3%и) бир жинсли никоҳни ёқлашларини кўрсатган.

 

2017 йилнинг май ойида Тайваннинг Конституциявий суди фуқароларга бир жинсли никоҳни қайд этишга рухсат берган. Бунга қадар бир жинсдаги фуқароларга оила қуришни таъқиқлаган қонун эса конституциявий эмас, деб тан олинган. Ўшанда суд мамлакат қонунчилик органига Конституцияга мос келмайдиган Тайвань Фуқаролик кодексини тузатишга, ёки янгисини ёзишга икки йил муддат берган эди.

Асосий мавзулар