19:04 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Заключенные в колонии

Тожикистон қамоқхонасидаги тўқнашувда 29 киши ҳалок бўлди

Sputnik / Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
303 0 0

Тожикистон қамоқхонасида террорчиликда айбланган жиноятчилар қўзғолон кўтарди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Тожикистоннинг Вахдат шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибли қамоқхонада “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига аъзоликда айблаб қамоққа олинган жиноятчилар қўриқчиларга ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Тожикистон Адлия вазирлигига асосан.

“Воқеа маҳаллий вақт билан 20:30 дан содир бўлган. “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланиб қамалган 30га яқин маҳбуслар, пичоқ ва бошқа ўткир жисмлар билан қуролланиб, 3 нафар қўриқчини гаровга олган ва ўзларини озод қилишни талаб қилишган”, - дейилган хабарда.

Қамоқхона қўриқлаш кучлари билан бўлиб ўтган тўқнашув оқибатида 3 нафар қамоқхона назоратчиси ва 20дан ортиқ маҳбуслар ҳалок бўлган. 20 дан ортиқ маҳбус 3 ойдан 6 ойгача карцерга жойлаштирилган. Айни дамда вазият тергов органлари томонидан ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида  Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги колонияда ҳам маҳбуслар қўзғолон кўтарган эди. Ўшанда 2 нафақ қўриқчи ва 47 нафар маҳбус қурбон бўлган эди. Қўзғолон учун жавобгарликни ИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган эди.

Асосий мавзулар